Энг азиз, энг улуғ байрам – Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги катта тантаналар билан нишонланадиган кунларга ҳам саноқли вақт қолмоқда. Ушбу кун муносабати билан жойларда тадбирлар ўтказилмоқда. Шароф Рашидов туман адлия бўлими ҳамда туман маънавият маърифат маркази билан ҳамкорликда "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида ҳуқуқий-маърифий тадбир ташкил қилинди. Тадбирда тумандаги фаол, турли соҳаларда ютуқларга эришиб келаётган халқаро фан олимпиада ғолиблари, ҳалқаро спорт мусобақалари ғолиблари ва танловларда ютуқларга эришган ёшлар қатнашишди.
Тадбирда сўз олганлар, ёшларни ҳуқуқий онг ва маданиятини юксалтириш, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳамда мамлакатимизда бу йил ўтказилиши лозим бўлган сиёсий жараён яъни, президентлик сайловини ўтказиш асослари ва тартибга солиш юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Тадбир давоми иштирокчиларни қизиқтирган ҳуқуқий масаладаги саволларга жавоблар берилди. Шунингдек, янги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот материаллари тарқатилди. Тадбир якунида турли бадиий адабиётлар ёшларга совға тариқасида топширилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими