Энди фуқаролардан ортиқча ҳужжатлар талаб этилмайди

Улашиш:

Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан Дўстлик туман “Наврўз” МФЙда истиқомат қилаётган “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтари”дан рўйхатдан ўтган “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва уларни қийнаб келаётган масалаларга ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6191-сон Фармонининг мазмун-моҳияти етказилди.

Тадбирда хотин-қизлар ва маҳалла фаолларини қизиқтирган саволларга ва уларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

И.Ҳусанова - Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди”

ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий

қўллаб-қувватлаш маркази координатори

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.