Жиззахда аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасидаги ишлар давом этмоқда

Улашиш:

Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди” ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан Дўстлик туман “Боғзор” ва “Ғ.Ғулом” МФЙларда истиқомат қилаётган “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтари”дан рўйхатдан ўтган “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва уларни қийнаб келаётган масалаларга ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича тадбир ташкил этилди.

Тадбир жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6269-сон Фармони ҳамда 2021 йил 19 майдаги “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5116-сон қарорининг мазмун-моҳияти етказилди.

 

Тадбирда 60 нафардан ортиқ хотин-қизлар ва маҳалла фаоллари иштироки таъминланиб уларни қизиқтирган саволларга ва уларни қийнаб келаётган масалаларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

И.Ҳусанова - Жиззах вилояти “Истиқлол авлоди”

ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий

қўллаб-қувватлаш маркази координатори         

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.