Филипп Газманов ўз бизнесини санкциялар салбий таъсиридан ҳимоялаш учун отасининг фамилиясидан воз кечди, деб хабар берди Mash телеграм-канали.
Филипп Газманов — таниқли қўшиқчи Олег Газмановнинг ўгай ўғли. Унинг эндиги фамилияси — Муравьёв (онасининг қизлик фамилияси). Телеграм-канал ёзишича, асраб олган отаси 2022 йил октябрида ЕИ санциялар рўйхатига киритилганидан сўнг, Филипп фамилиясини ўзгартиришга қарор қилган.
Филипп — «Фрейтер» логистика компанияси эгаларидан бири, компания акцияларининг 43,1 фоизи уники, дейилади Mash келтирган маълумотларда.
26 ёшли Филиппнинг онаси — тадбиркор Марина Муравьёва, асл отаси — Вячеслав Мавроди (90-йилларда МММ пирамидасини қурган Сергей Мавродининг укаси). Вячеслав Мавроди шу молиявий пирамиданинг вице-президенти ва бош ҳисобчиси бўлган.
Муравьёва ва Газманов 2003 йилда турмуш қуришган. Қўшиқчи ўшанда болани ўз фамилиясига ўтказиб олганди.
Олег Газмановнинг ҳақиқий ўғли Родион Газманов фамилиясини ўзгартиргани йўқ.