"Истиқлол авлоди" марказининг хотин-қизлар ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган лойиҳасида қандай ишлар амалга оширилди. Видео

Улашиш:

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) молиявий кўмаги ёрдамида “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ томонидан “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтари”дан рўйхатдан ўтган Дўстлик туманида истиқомат қилаётган аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолари ҳамкор ташлкилотлар ўртасида ҳал этиб келинмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида, Дўстлик тумани “Боғзор”, “Наврўз”, “А.Навоий”, “Мевазор” “Ғ.Ғулом”, “Манас” “Саноатчилар” ва бошқа маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолисининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида жами 26 маротаба учрашувлар, давра суҳбатлар ва семинарлар ўтказилди.

Ўтказилган тадбирлар давомида жами 955 нафар фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги оширилиб, шундан, 415 нафари эркаклар, 540 нафари эса аёллар ташкил этади.

Бундан ташқари, аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида, жами 583 нафар фуқароларга уларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамлар берилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.