Босния ва Герцеговина Россия ўрнига Ўзбекистон билан ўйнаши мумкин

Улашиш:

Хабарингиз бор, 19 ноябрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтиши керак бўлган Россия ҳамда Босния ва Герцеговина терма жамоаси ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бекор қилинганди.

Мамлакатлар федерациялари ҳали ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича шартнома имзоламаганини инобатга олиб, Сараево мамлакат ва дунёда кескин норозиликларга сабаб бўлган воқеликдан воз кечишга қарор қилганди.

Бизга маълум бўлишича, Босния ва Герцеговина эндиликда Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан назорат беллашувида қатнашишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Босния ва Герцеговина миллий терма жамоаси сардори Эдин Жеко, Миралем Пьянич ва бошқалар бошиданоқ Россияга қарши ўртоқлик баҳсида қатнашишга қаттиқ қаршилик кўрсатишган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.