Жиззахда стол тенниси бўйича вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи соврини учун мусобақа бўлиб ўтди

Улашиш:

Зарбдор туманида спортнинг стол тенниси тури бўйича Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи соврини учун мусобақа бўлиб ўтди.

22-26 август кунлари Зарбдор тумани спорт мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида спортнинг стол тенниси тури бўйича 2007-2008, 2009-2010, 2011-2012 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Жиззах вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи соврини мусобақаси бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақа вилоят Давлат солиқ бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон стол тенниси федерациялари ҳамкорлигида ўтказилди.

Мусобақада Жиззах Олимпия захиралари коллежи, Жиззах шаҳар БЎСМ,  Ш.Рашидов туман  БЎСМ,  Зарбдор туман БЎСМ, ИБЎСМ – Зарбдор тумани,  ИБЎСМ – Шароф  Рашидов  тумани – биринчи ва иккинчи жамоаларидан ташқари Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларидан   ташриф  буюрган  160 га  яқин ёш  ракетка  усталари  иштирок этишди.

- Мусобақа шахсий, жуфтлик, аралаш жуфтлик ва жамоавий тизимда ўтказилди, -  дейди Ўзбекистон стол тенниси федерацияси Жиззах вилоят бўлими бош мураббийи Бахтиёр Одилов. -  Мусобақада умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Самарқанд вилояти,  2-ўрин Жиззах вилояти ва  3-ўрин Сирдарё вилояти жамоаларига насиб этди.

 

 

 

 

 

 

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шунингдек,  фаол иштирок этган спортчилар турли номинациялар бўйича  рағбатлантирувчи диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.