Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан тижорат банклар фойдасига бўлган кредит қарздорликларни ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 04.09.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор Б.П ҳисобидан ундирувчи “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига 113.780.000 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган “LACETTI” русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 04.09.2024 йилда келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли гаров мулки бўлган “LACETTI” русумли автотранспорт воситаси 20.09.2024 йилда хатланиб, “Шохрух-Бобур эко бизнес” МЧЖга қарашли бўлган жарима майдончасига қўйилди.
Қарздорга ушбу қарздорликни 10 муддат ичида тўлиқ қоплаб берилиши, акс ҳолда гавро мулки бўлган “LACETTI” русумли автотранспорт воситаси аукцион савдосига қўйилиши ҳақида хабарнома берилди.
Мазкур берилган муддат ичида қарздор томонидан қарздорлик қопланмаган тақдирда аукцион савдоси орқали сотилиши ҳамда келгусида қарздорлик аукцион савдоси орқали тушган маблағ ҳисобидан қоплаб берилади.
МИБ Жиззах шаҳар бўлими