Ласетти аукционга чиқариладими?

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан тижорат банклар фойдасига бўлган кредит қарздорликларни ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 21.08.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор
 П.Ж ҳисобидан ундирувчи “Капиталбанк” АТБ фойдасига 87.942.961 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган Ласетти русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 04.01.2024 йилда келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли гаров мулки бўлган Ласетти русумли автотранспорт воситаси 01.07.2024 йилда хатланиб, “Шохрух-Бобур эко бизнес” МЧЖга қарашли бўлган жарима майдончасига қўйилди.

Қарздорга ушбу қарздорликни 10 кун муддат ичида тўлиқ қоплаб берилиши, акс ҳолда машина аукцион савдосига қўйилиши ҳақида хабарнома берилди.

Мазкур берилган муддат ичида қарздор томонидан қарздорлик қопланмаган тақдирда аукцион савдоси орқали сотилиши ҳамда келгусида қарздорлик аукцион савдоси орқали тушган маблағ ҳисобидан қопланиши мумкин.

МИБ Жиззах шаҳар бўлими

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.