Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатларига алоҳида эътибор берилиб, қарздорликлар тўлиқ ундирилмоқда.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 14.03.2024 йилдаги 2-1001-2303/1566-сонли ижро варақасига асосан, қарздор Х.Ш ҳисобидан ундирувчи Капиталбанк АТБ фойдасига 113.217.000 сўм кредит қарздорлигини ундириш ундирув гаров мулки бўлган фуқаро Х.Ш га тегишли бўлган авторанспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Х.Ш га тегишли бўлган автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилиниб, ушбу автотронспорт воситаси ИИБ ЙХХБ ходимлари билан ҳамкорликда топилиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.
Шунингдек, ушбу автотранспорт воситаси банк фойдасига қарздорликни қоплаш учун бўлим томонидан “Е-auksion”га чиқарилиши таъминланди.