Кредит қарзи туфайли автомашина хатловга олинди

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувига суднинг ижро ҳужжатига асосан қарздор фуқаро М.А.дан ундирувчи “Капиталбанк” фойдасига кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилиб, қарздорга ижро ҳужжати талабини ихтиёрий бажариш учун ўн беш кунлик муддат берилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор М.А.дан ундирувчи “Капиталбанк” фойдасига кредит қарздорлигини ундиришнинг имкони бўлмаганлиги туфайли, унга тегишли автотранспорт воситаси тегишли тартибда хатловга олиниб, жарима майдончасига топширилди.  

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.