Кредит қарзи эвазига автомашина хатланди

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 14.01.2023 йил кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор Қ.А.дан ундирувчи “Капиталбанк” АТБ фойдасига жами 102.659.677 сўм кредит қарзи ундириш кўрсатилган.

Мазкур ундирув Мажбурий ижро бюроси Фориш туман бўлими иш юритувига 16.08.2023 йил куни келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор кредит қарзини тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли қарздорга тегишли “LAСETTI” русумли автотранспорт воситаси хатланиб сотувга чиқариш чоралари кўрилмоқда.

И.Йўлдошев 

Бюронинг Фориш туман бўлими давлат ижрочиси

 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.