“NEXIA3” аукционга чиқмоқда

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Фориш туман судининг 23.02.2023 йил кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор Умиров Рашид Хусанович ҳисобидан ундирувчи “Анорбанк” АЖ фойдасига жами  29.151.880 сўм кредит қарзи ундириш кўрсатилган.

Мазкур ижро ҳужжати  Мажбурий ижро бюроси Фориш туман бўлими иш юритувига   24.03.2023 йил куни келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор кредит қарзини тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли гаровга қўйилган Умиров Ёлқин Оқилбековичга тегишли “NEXIA3” русумли автотранспорт воситаси хатланиб ҳозирда Электрон онлайн аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

 

М.Қайнаров, И.Йўлдошев

 Бюронинг Фориш туман бўлими давлат ижрочилари

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.