Қарз тўланмаса тақиқдаги автомашина аукционга чиқарилади

Улашиш:

Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг 15.12.2022 йилдаги, қарздор Ж.Ғ.дан АТ Халқ банки Мирзачўл филиали фойдасига 32.433.773 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Мирзачўл бўлими иш юритувига 16.12.2022 йил куни келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилиб қарздорга  ижро этиш учун юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ж.Ғ.нинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилиб, олинган жавобларга кўра  қарздор Ж.Ғ.га тегишли “Ласетти” русумли, давлат белгиси 25 С 008 АА бўлган автотранспорт воситаси мавжудлиги аниқланиб, 16.12.2022 йил куни тақиқ қўйилган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича қолдиқ қарздор Ж.Ғ. томонидан тўламаган тақдирда тегишли “Ласетти” русумли, давлат рақам белгиси 25 С 008 АА бўлган автотранспорт воситаси электрон аукцион савдоси орқали сотувга чиқарилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.