Ўтказилган солиқ аудити натижалари

Улашиш:

2024 йил январь-ноябрь ойларида солиқ аудити умумий солиқ тўловчиларнинг бор-йўғи 0,3%ида ўтказилди.

Солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўлаш хавфи юқори бўлган 1 780 та тадбиркорлик субъектида аудиторлик текширувлари амалга оширилди. Бу кўрсаткич ушбу даврда фаолият кўрсатган умумий солиқ тўловчиларнинг (563 минг) 0,3%ини ташкил қилади.

  • Аниқланган солиқ хавфи суммаси – 5 259 млрд сўм;
  • Солиқ аудити натижасида аниқланган сумма – 5 903,4 млрд сўм.

Солиқ аудити натижасида аниқланган маблағлар соҳалар кесимида:

  • Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида – 3 727,2 млрд сўм (63,1%);
  • Қурилиш соҳасида – 905,5 млрд сўм (15,3%);
  • Ишлаб чиқариш соҳасида – 412,6 млрд сўм (7%);
  • Хизмат кўрсатиш соҳасида – 364,6 млрд сўм (6,2%);
  • Транспорт соҳасида – 217 млрд сўм (3,7%);
  • Қишлоқ хўжалиги соҳасида – 131,6 млрд сўм (2,2%);
  • Бошқа соҳаларда – 144,9 млрд сўм (2,5%).

Солиқ аудити давомида аниқланган қонунбузарликлар:
574 та солиқ тўловчидан 9 100,3 млрд сўм солиқ базаси яширилган:

  • 272 та субъектида 2 642,5 млрд сўмлик товарларнинг сотилиши ҳақида маълумот кўрсатилмаган;
  • 179 та субъектида 3 114,2 млрд сўмлик товарлар инвентаризация вақтида омбор ёки савдо нуқталарида мавжуд бўлмаган;
  • 123 та субъектида 3 343,6 млрд сўмлик товарлар кирим қилинмаган ҳолда сақланган ёки сотилган.

Тўловларнинг амалга оширилиши:
Бугунги кунга келиб, аниқланган солиқ суммаларидан тўлов муддати келган 5 077,8 млрд сўмнинг 1 206,8 млрд сўми (23,8%) тўланди.

Ўтказилган солиқ аудитлари орқали солиқ тўловчилар томонидан йўл қўйилган жиддий қонунбузарликлар фош қилинди ва давлат бюджетига қўшимча маблағларни қайтаришга эришилди. Қолган маблағларни тўлиқ ундириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.


Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.