ЖССТ рўзадорларни айрим овқатлардан воз кечиб туришга чақирди

Улашиш:

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича эълон қилинган тавсиялар саҳарлик ва ифторлик учун таом тайёрлашга доир маслаҳатларни ҳам ўз ичига олади. Жумладан:

Ёғли маҳсулотлар, айниқса, чарви ёки қуйруқли гўшт, қатламали, ёғ/маргарин ёки сариёғ қўшилган хамирдан тайёрланган таомлар истеъмолини камайтириш керак.

Масаллиқларни қовуриш ўрнига, овқат тайёрлашнинг бошқа, масалан, буғда, соусда пишириш, кам миқдордаги ёғда қовуриб, печда қизартириш каби усулларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Таркибига меъёрдан ортиқ туз қўшилган озиқ-овқатларни истеъмол қилманг.

- Сосиска, колбаса, дудланган, қайта ишланган ва тузланган гўшт;
- балиқ маҳсулотлари,
- зайтун меваси, шўр бодринг,
- тузли пишлоқлар, газаклар,
- майонез, кетчуп ва хантал қўшилган салатлар,
- соуслар шулар жумласидандир.

Овқат тайёрлашда туздан иложи борича камроқ фойдаланиш ва туздонни стол устидан панага олиб қўйиш тавсия этилади.

Пиширилаётган таомлар таъмини яхшилаш учун турли ўт ва зираворлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.