Қон босимини пасайтирадиган маҳсулотлар

Улашиш:

Фото: Wday

Юқори қон босимига қарши нафақат дори-дармонлар, балки соғлом овқатланиш билан ҳам курашиш мумкин. Рационни тўғри тузиш айниқса, гипертония ва ортиқча вазнли кишилар учун долзарбдир. Wday нашри қон босимини табиий йўл билан пасайтиришга ёрдам берадиган маҳсулотларни санаб ўтди.

Артериал гипертонияда кунлик озиқ-овқат миқдорини 5-6 тенг қисмга тақсимлаб, оз-оздан овқатланиш керак. Гипертоник беморларга озиқ-овқатда ўзларини кескин чеклаш, оч қолиш мумкин эмас. Шу билан бирга, қон томирларининг торайиши ва тиқилиб қолишига ҳисса қўшадиган маҳсулотдан бош тортиш керак. Бундай маҳсулотларга сариёғ, қаймоқ, колбаса, ёғли гўшт, тузланган балиқ киради.

Пишлоқ, помидор, ананаслар коагуляцион хусусиятларга эга. Қон томирларининг спазми спиртли ичимликлар, қаҳва, кўк ва қора чой туфайли юзага келади.

Гипертоник беморлар рационга босимни имкон қадар пасайтирадиган маҳсулотларни киритиши керак:
- қайин қалампири, зарчава, саримсоқ, занжабил;
- кам ёғли сут маҳсулотлари, каркаде чойи;
- денгиз маҳсулотлари, балиқлар;
- совуқ прессланган ўсимлик ёғлари;
- лавлаги, картошка;
- селдер, укроп, исмалоқ;
- қуритилган мевалар, банан, лимон;
- хом бодом, писта, ёнғоқлар;
- ловия, соя, ясмиқ, сули, гречка;
- клюква, рябина.

Ҳар куни ярим стакан қора смородина шарбатини ичиш ҳам босимни пасайтиради. Гипертонияда асал билан ялпизли чойи ёрдам беради.

Тез-тез кўтариладиган босимда туз истеъмол қилишни чеклаш керак. Уни рациондан бутунлай чиқариб ташлаш яхшироқдир, чунки у организмдаги сувни ушлаб туради ва шу билан қон айланишини бузади. Парҳезли таомларни кўкатлар, лимон шарбати билан татиб кўриш мумкин.

Гипертоник беморлар учун ҳафталик рацион

Нонушта қайнатилган гўштли винегрет салати, буғ пиширилган омлет, юмшоқ қайнатилган тухум, гречка ёки сули ёрмаси, ёнғоқ ва творогдан иборат бўлиши мумкин. Эрта тонгда янги карам, сабзи, олма салати, бир стакан чой ичилади ва 3 соатдан кейин яна оватланиш керак.

Тахминий тушлик менюси қуйидагича:
- вегетарианлар борши, бефстроганоф, пўстлоқли картошка;
- сабзавотли шўрва, буғда пиширилган котлет, гречкали бўтқа;
- товуқ шўрва, гуручли бўтқа;
- гўштли борш, қуритилган ўрикли палов;
- балиқ шўрва, салат барги ва картошка пюреси;
- сабзавотли шўрва, дўлма, қайнатилган лавлаги.

Ичимлик сифатида компот, сабзи шарбати, наъматак чойини ичиш мумкин.

Кечки овқат учун творог ва ёнғоқдан тайёрланган таомлар, балиқли сабзавотли салатлар, сабзи котлетлари, қовоқчли оладелар мос келади. Кун давомида 2 бўлак нон, 15 грамм сариёғ, 50 грамм шакар истеъмол қилиш мумкин. Ётишдан 2 соат олдин бир стакан йогурт ёки кефир ичилиши керак. Умумий қилиб айтганда, гипертонияда туз, кофеин, спиртли ичимликлар, ёғли овқатлардан воз кечиш, шакар истеъмол қилишни камайтириш муҳим.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.