Билиб қўйган яхши: Иссиқда қайси маҳсулотлар тез айнийди?

Улашиш:

Кунлар исиши билан бошқаларга нисбатан тез айниб қолиши мумкин бўлган маҳсулотлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Суши ва сашими

Хом балиқ ва денгиз маҳсулотларидан тайёрланадиган япон ошхонасига мансуб мазкур таомлар бир зумда айниб қолиши мумкин. Айнан шу сабаб ҳам етказиб беришга буюртма берганда эҳтиёткор бўлиш керак.

Сут маҳсулотлари

Нафақат сут маҳсулотлари, балки сутдан тайёрланган бўтқалар ҳам иссиқ кунда тезда ёмон бўлиб қолиши мумкин.

Кремли ширинликлар

Торт ва пирожнийларнинг креми ҳам ёзда тез айниб қоладиган сут асосида тайёрланган бўлади.

Гўшт ва балиқ маҳсулотлари

Очиқ ҳавода қолган бундай маҳсулотлар ҳам бир зумда айниши мумкинлигидан ташқари, хавфли бактериялар ташувчиси ҳисобланган пашшаларни ўзига жалб қилади.

Квас

Ачиб қолиши мумкинлиги сабаб ҳам жазирамада квас ўрнига сув ичиш тавсия қилинади.

Дудланган балиқ

Вакуумли ўрамда бўлмаган балиқ бир зумда айниши мумкин.

Тухум

Инсон организми учун хавфли ҳисобланган салмонелла бактерияси иссиқ кунларда, айниқса, тухумда ҳар доимгидан кўпроқ бўлади.

Майонезли салат

Сабзавотларга термик ишлов бермасдан тайёрлангани сабаб ҳам салатлар касаллик келтириб чиқарувчи бактерияларнинг кўпайиши учун мукаммал муҳит бўлади. Салатдаги майонез эса катализатор вазифасини бажариб, стафилококк сингари бактерияларнинг кўпайишига сабаб бўлади.

Колбаса

Ҳатто сақлаш, ҳарорат ва намлик шартларига амал қилинган тақдирда ҳам, колбасани ўрамини очгандан сўнг 12 соатдан кўп сақламаслик керак.

Қўшимча тавсиялар:

  • Ёз кунларида кафе ва ресторан ёки дўконлардан салат харид қилганда майонез ўрнига ўсимлик ёғи қўшиб тайёрланганидан харид қилинг.
  • Диарея хавфини туғдирадиган мевалар ўрнига банан истеъмол қилинг.
  • Бутербродлар учун колбасадан фойдаланмаганингиз яхши.
  • Ёнингизда заҳарланишга олиб келадиган бактерияларга қарши самара берадиган махсус антибактериал препаратлар бўлсин.
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.