Кир машинада ювиш тавсия қилинмайдиган кийим-кечаклар

Улашиш:

Айрим кийим-кечакларни кир машинасида ювиш мато сифатига зарар етказиш билан бирга айрим ҳолларда машинанинг ишдан чиқишига ҳам олиб келиши мумкин.

Чўмилиш кийими (купальник)
Чўмилишга мўлжалланган бўлишига қарамай, бундай кийимлар 15 дақиқа машинада бўлишга чидамсиз бўлади. Лямкалари узилиши ва матога зарар етиши мумкинлиги сабаб ҳам уни қўлда ювиш тавсия қилинади.

Жакетлар
Жакетлар ювилганда ўз шаклини йўқотиши ва мато осилиб қолиши мумкинлиги сабаб ҳам уни қўлда ювиш ёки кимёвий тозалатишга берган яхши.

Табиий чармли пойабзал
Бундай оёқ кийимни машина ичига солганда, тирналиш ва излар кузатилиши мумкин. Тикилиш ўрнига ёпиштирилган бўлса, юқори ҳарорат таъсирида ораси очилиб кетиши мумкин. Исталган оёқ кийимни қўлда ювиш, ёмон ҳидларни бартараф қилиш учун эса дезодорантдан фойдаланиш керак.

Бўйинбоғ
Кир ювадиган машина ичида нафақат матога зарар етиши, балки ранги чиқиши ҳам мумкин.

Ёстиқ ва ортопедик тўшак
Бундай ювиш усули билан ёстиқ ёки тўшакнинг ичи титилиши мумкинлиги сабаб ҳам кимёвий тозалашга мурожаат қилган яхши.

Кепка
Шаклига зарар етгани сабаб ҳам бундай бош аксессуарларини сувга бироз ивитиб, эҳтиёткорлик билан ишқалаган яхши.

Микрофибрали салфеткалар
Бундай матодан тикилган мато ёки салфеткалар ювиш жараёнида намликни олиш хусусиятини йўқотиши мумкин. Буни олдини олиш учун совунлаб, қўлда ювган яхши.

Пистон, тош ва каштали кийим
Пистон ва тошлар узилиб машина барабанига тиқилиб қолиши мумкин. Каштанинг эса кўриниши бузилади. Бундай кийимни қўлда эҳтиёткорлик билан ювиш ва қуритиш керак.

Ёнувчан суюқлик теккан кийим
Керосин ва бензин теккан кийимларни кир машинадаги айрим элементларга зарар етказгани сабаб ҳам уларни биринчи кучли таъсир қиладиган воситага ивитиб қўйиб кейин кир машинага тиққан яхши.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.