Нима учун музлатилган гўштни микротўлқинли печда эритиб бўлмайди?

Улашиш:

Ҳозирги кунда озиқ-овқатларни муздан тушириш функциясига эга бўлмаган микротўлқинли печ моделини топиш қийин. Аммо бу ҳақиқатан ҳам фойдалими? Мутахассислар бу бўйича ўз фикрларини билдиришди.

Гўштни муздан туширишнинг энг машҳур икки усули — музлатгичда ва микротўлқинли печда эритиш таққосланса, мутахассислар бир овоздан биринчи усулни танлаши, шубҳасиз. Шотландиянинг Данди шаҳридаги Абертей университети профессори Костас Статхопулоснинг сўзларига кўра, маҳсулотни бир неча соат давомида 2 дан 6 даражагача бўлган ҳароратда эритиш керак. Акс ҳолда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфли бактериялар билан зарралангани сабабли овқатдан заҳарланиш хавфи юзага келади.

Микротўлқинли печга келсак, профессор Статхопулос бу муздан туширишнинг тўғри усули эмаслигини ишонч билан таъкидлайди. Совуқ ҳарорат юқумли касалликлар, жумладан, E. coli бактерияларининг ривожланишига тўсқинлик қилади, гўштни илиқ муҳитда тўсатдан эритганда, уларнинг сони тахминан икки бараварга кўпаяди, бу эса турли хил овқат ҳазм қилиш касалликларига олиб келиши мумкин.

Гўштни хона ҳароратида муздан тушириш ҳам тавсия қилинмайди. Жараён кўп вақт олади ва гўшт ошхонада бўлган вақт давомида миллионлаб патоген бактериялар билан қопланади. Агар тўсатдан маҳсулотни пишириш тўғрисидаги фикрингиз ўзгариб, уни қайта музлатиб қўядиган бўлсангиз, улар ўлади деб умид қилманг — энг зарарли микроорганизмлар омон қолади ва гўштни истеъмолга яроқсиз ҳолга келтиради.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.