Жиззах шаҳар МИБ томонидан ижро ҳужжати бўйича маъмурий жарималар ва қўшимча жарималар ундирилмоқда

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига Жиззах вилоят ИИБ ЙҲХБнинг 13.04.2021 йилги ижро варақаларига асосан қарздор А.Ждан давлат фойдасига 1.225.000 сўм ва 2.205.000 сўм маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари 21.09.2021 йилда келиб тушган ва ижро иши юритуви тўғрисида қарор қабул қилинган.  

Қарздор А.Ж бўлим давлат ижрочилари томонидан мазкур қарздорликлар юзасидан бир неча маротаба ижро ҳужжатлари ижроси ихтиёрий равишда таъминланмаса қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 82-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 198-моддаси 1-қисмига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида қўшимча жарима қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан қарздор ушбу ижро ҳужжатларини ижросини таъминламаган ва унга нисбатан қўшимча базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари 1.225.000 сўм жарима қўлланилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли Cobalt русумли давлат рақами 25L***DA бўлган автотранспорт воситаси қарздорлик евазига хатланиб жарима майдончасига қўйилгандан сўнг қарздор А.Ж томонидан ижро ҳужжати ва қўлланилган қўшимча жарималар учун жами 4.655.000 сўм пул маблағи ундирилиб, ижро ҳужжатлари  Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан бўлим иш юритувидан тамомланган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.