МИБ ижро ҳужжатига кўра қарз ундирди

Улашиш:

Бюронинг Шароф Рашидов туман бўлими иш юритувида Архитектура ва қурилиш бўлимининг қарорига асосан қарздор А.Шодиев хисобидан давлат фойдасига 13.500.000 сўм маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 23.05.2022 йилда келиб тушган ва қарздор тегишли тартибда огоҳлантирилган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли барча мол-мулкларига банд солинган.

Олиб борилган ижро харакатлари давомида қарздор А.Шодиев ҳисобидан 13.500.000 сўм пул маблағи 26.05.2022 йилда тўлиқ ундирилган ва мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан тамомланган.

  А.Рахмонова  - Давлат ижрочиси 3-даражали юрист

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.