Андижонда прокурор ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Улашиш:

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани прокурори ёрдамчиси Н. Э. пора  олаётганда қўлга тушди.

Воқелик жорий йилнинг 10 июль куни содир бўлган.

Айтилишича, туман прокурори ёрдамчиси бир аёлга нисбатан  фирибгарлик ва пора беришга қасд қилиш аломатлари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича енгиллик қилиб беришни ваъда қилиб, эвазига 3000 (уч минг) АҚШ доллари сўраган. Талаб қилинган пулнинг тенг ярмини аввалроқ олиб, қолган ярмини олаётган пайтда далилий ашё билан ушланади.

Айни пайтда туман прокурори ёрдамчисига нисбатан жиноят (ЖК, 210-модда – пора олиш) иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.