Автокредитга олинган машина аукционга чиқарилади

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шахар бўлими томонидан тижорат банклар фойдасига бўлган кредит қарздорликларни ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шахар, Уч-тепа туманлараро судининг 06.05.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор С.М ҳисобидан ундирувчи “Даврбанк” АТБ фойдасига 293.888.416 сўм кредит қарздорликни ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган “Трекер-2” русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 17.07.2024 йилда келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли гаров мулки бўлган “Трекер-2” русумли автотранспорт воситаси 27.08.2024 йилда хатланиб, “Шохрух-Бобур эко бизнес” МЧЖга қарашли бўлган жарима майдончасига қўйилди.

Қарздорга ушбу қарздорликни 10 кун муддат ичида тўлиқ қоплаб берилиши, акс ҳолда гаров мулки бўлган “Трекер-2” русумли автотранспорт воситаси аукцион савдосига қўйилиши ҳақида хабарнома берилди.

Мазкур берилган муддат ичида қарздор томонидан қарздорлик қопланмаган тақдирда аукцион савдоси орқали сотилиб, келгусида қарздорлик қоплаб берилади.

МИБ Жиззах шаҳар бўлими

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.