Жиззахда электрдан қарздорлиги 848 млн. сўмдан ошган МЧЖнинг мулкларига тақиқ қўйилди

Улашиш:

Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими томонидан коммунал ташкилотлар фойдасига бўлган қарздорликларни ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 20.08.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор “Jizzax inter trans” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ филиали фойдасига 848.422.613 сўм коммунал қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 19.09.2024 йилда келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “Jizzax inter trans” МЧЖга тегишли бўлган 2 та автотранспорт воситаси ҳамда 3 та кўчмас мулклар борлиги аниқланиб, тақиқ қўйилган.

Шунингдек, ушбу қарздорликни ундириш бўйича қарздорга тегишли бўлган 2 та автотранспорт воситаси қарздорлик учун хатланиб, реализация қилиш учун жарима майдонига қўйилди.

Мазкур ижро ҳаракатлари натижасида қарздор “Jizzax inter trans” МЧЖ ҳисобидан ундирувчи “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ фойдасига ижро ҳужжатида кўрсатилган жами  848.422.613 сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиши таъминланди.

МИБ Жиззах шаҳар бўлими

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.