Telegram "кучайди уже"!

Улашиш:

Ўзининг 72 миллион ортиқ фойдаланувчиларига асосланиб Россиянинг MegaFon алоқа операторининг хабар беришича, мессенжерлардан фойдаланишда Telegram иловаси Meta'нинг WhatsApp иловасидан ўзиб кетган ва у мамлакатдаги энг машҳур иловага айланган.

Хабарларга кўра, Telegram иловасидан фойдаланиш Россияда 24 февралдан бошлаб фаол равишда ўсган. Яна бир мессенжер илова, Viber'дан фойдаланиш эса, аксинча, март ойидан бошлаб тушиб кетган. MegaFon'нинг ҳисоб-китобларига кўра, март ойининг дастлабки икки ҳафтасида Telegram'нинг умумий трафик улуши ўтган ойнинг шу даврига нисбатан 48 фоиздан 63 фоизга ошган. Бундан ташқари, Telegram кунига мобил трафик истеъмоли бўйича етакчига ҳам айланган: ўртача ҳисобда бир фойдаланувчи ушбу хизматга 101 мб, WhatApp фойдаланувчилари - 26 мб, Viber - фойдаланувчилари эса 8 мб трафик сарфлайди.

Шунингдек, яна бир уяли алоқа оператори, Beeline матбуот хизмати Telegram трафиги бўйича Россияда энг оммабоп мессенжер эканлигини маълум қилди.

“Бугунги кунда ундаги фойдаланувчилар трафигининг ҳажми WhatsApp'дан 15 баравар кўп" , — дея қўшимча қилди оператор вакили.

Telegram'нинг ўсиб бораётган машҳурлигига Россияда 4 март куни Facebook, 14 март куни эса Instagram'нинг блокланиши асосий сабаб бўлган. Шу икки ижтимоий тармоқ ва WhatsApp мессенжерига эгалик қилувчи Meta бош компанияси эса мамлакатда "экстремистик ташкилот" дея тан олинган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.