Google, Telegram, TikTok, Twitter, Zoom огоҳлантирилди!

Улашиш:

Роскомнадзор Google, Apple, Telegram, TikTok, Meta ва бошқа IT-компанияларига Россияда офисларини очишни буюрди. Aкс ҳолда улар блоклаб қўйилиши мумкин.

Рўйхатга жами 13 та компания киритилган: юқоридагилардан ташқари, Twitter, Zoom, Discord, Twitch, Viber, Spotify, Likee ва Pinterest ҳам бор.

2022 йил 1 январга қадар улар Россияда ўз ваколатхонасини очишлари, РКН сўровларига жавоб беришлари ва ўз сайтида фикр-мулоҳаза шаклини жойлаштиришлари керак.

Рад қилганлар қидирув натижаларидан чиқариб ташланиши, реклама қилиш ҳамда Россия жисмоний ва юридик шахсларидан тўловларни қабул қилиш тақиқланиши, шунингдек, қисман ёки тўлиқ блоклаб қўйилиши мумкин.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.