Президентнинг фармонига кўра, Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Эркинжон Турдимов 2024 йил 28 ноябрь куни Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган эди. Унинг янги лавозимга тайинланиши жамоатчиликка «бошқа ишга ўтиши» билан изоҳланган.
Сирдарё вилоятидаги бугунги ўзгаришлар собиқ ҳоким Акмалжон Маҳмудалиевнинг 2025 йил 16 январда лавозимидан озод қилиниши ортидан юз берди. Унинг ишдан олиниши вилоятда инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа соҳаларда жиддий камчиликлар билан боғлиқ бўлган.
Эркинжон Турдимовнинг Сирдарё вилоятидаги раҳбарлик фаолиятини қандай бошлаши кенг жамоатчилик томонидан қизиқиш билан кузатилмоқда.