Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажаришга тайёрланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Масс-медиа фонди матбуот котиби Ҳикматилла Убайдуллаев тарқалган хабарларни рад эди.
"Журналист ва блогерлардан турли асоссиз миш-мишларнинг тарқалишига ҳисса қўшмаслик, ахборот тарқатишда масъулиятли бўлишга чақирамиз", - деб ёзади Убайдуллаев Telegram-саҳифасида.