DataLife Engine / Комил Алламжонов пойтахт ҳокими лавозимига тайёрланаётгани ҳақидаги хабар рад этилди

Комил Алламжонов пойтахт ҳокими лавозимига тайёрланаётгани ҳақидаги хабар рад этилди

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажаришга тайёрланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Масс-медиа фонди матбуот котиби Ҳикматилла Убайдуллаев тарқалган хабарларни рад эди.

"Журналист ва блогерлардан турли асоссиз миш-мишларнинг тарқалишига ҳисса қўшмаслик, ахборот тарқатишда масъулиятли бўлишга чақирамиз", - деб ёзади Убайдуллаев Telegram-саҳифасида.

18-02-2022, 15:41
Вернуться назад