Жиззахда «Кэшбек» рағбатлантириш тизим борасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда

Улашиш:

Ўзбекистонда сўнгги йилларда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида кўплаб ташкилотлар мижоз жалб қилишнинг самарали усулларидан ҳисобланмиш турли чегирма, бонус ва дисконт карталарини ўз мижозларига тақдим қилиб келишмоқда. Аслида буларнинг барчаси харидорларни иложи борича айнан шу дўкондан маҳсулот сотиб олиш ёки хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг хизматидан фойдаланишга рағбатлантириш вазифасини бажаради.

 

Давлат солиқ қўмитаси томонидан яширин иқтисодиётни олдини олиш ва ҳар бир қилинган савдо учун чекнинг аҳамиятини ошириш мақсадида кэшбек рағбатлантирувчи тизим жорий қилингани истеъмолчилар учун зўр янгилик бўлди. Бу дастур ҳам кун сайин оммалашиб бормоқда. Хўш, кэшбек ўзи нима?

Кэшбек (инглизча cashback – нақд пулнинг қайтиб берилиши) мижозларни жалб қилиш ва садоқатини оширишга қаратилган махсус бонус дастурларининг бир тури бўлиб, асосан интернет-савдолари, банк маҳсулотларида ва ўйин бизнесида қўлланади.

Ривожланган мамлакатларда кэшбек хизмати асосан банкнинг кредит карталарида ва йирик интернет-савдоларда кўпроқ қўлланади. Бунда кэшбек хизматидан фойдаланган мижоз ушбу банк ёки интернет-савдо тармоғининг ҳамкор ташкилотлари бўлмиш бир қанча сотувчиларнинг маҳсулотини харид қилганда ёки хизматидан фойдаланганда кэшбек сифатида қанчадир миқдордаги (одатда 1 фоиздан 15 фоизгача) пулни қайтиб олиши мумкин бўлади.

 

Давлат солиқ қўмитаси томонидан жорий этилган бу дастурда эндиликда битта харид чекида бир нечта товар (хизмат)лар номи кўрсатилган бўлса чекда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматлар идентификация код тўғри кўрсатилган товар(хизмат) қийматидан 1% кэшбек ҳисобланади. Маҳсулотлар ва хизматлар идентификация коди нотўғри акс эттирилган ёки умуман кўрсатилмаган товар (хизмат)лар қийматидан кэшбек ҳисобланмайди.
Солиқ мобил иловасида сканер қилинган чеклардаги товар(хизматлар) учун харид қийматидан 1% кэшбекка эга бўлиш учун “SoliqUz” мобил иловасини янгилаш кифоя.

Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан аҳоли гавжум жойларда мазкур тизимни тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Бозорларга махсус баннерлар жойлаштирилди.


Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.