Футзал. Ўзбекистон жаҳон чемпионатини жанговар дуранг билан бошлади

Улашиш:

Футзал бўйича жаҳон чемпионати очилиш ўйинида Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентдаги “Ҳумо арена”да Нидерландияга қарши паркетга тушди.

Фото: Tribuna.uz

Қизиқарли ва шиддатли ўтган баҳсда Хосе Венансио Лопес шогирдлари сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолишди. Элбек Тўлқинов, Ихтиёр Ропиев ва Ҳусниддин Нишоновнинг 40-дақиқадаги голи Ўзбекистонга Нидерландияга қарши баҳсда жанговар дурангни келтирди – 3:3.

Гуруҳдаги биринчи ўйинда Парагвай Коста Рикани 5:2 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Ўзбекистон гуруҳдаги иккинчи тур баҳсини 17 сентябр куни Парагвайга қарши ўтказади.


Футзал бўйича ЖЧ-2024.
А гуруҳи. 1-тур
Ўзбекистон — Нидерландия – 3:3

Голлар: Элбек Тўлқинов (16), Ихтиёр Ропиев (36), Ҳусниддин Нишонов (40) — Тевфик Сеяр (4), Исмоил Уаддух (28, 37).
Ўзбекистон: 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 11.Аброр Аҳметзянов
Захира: 1.Суннат Анваров, 2.Фазлиддин Ботиров, 3.Машраб Одилов, 5.Музаффар Аҳаджонов, 7.Анасхон Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 10.Акбар Усмонов, 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Самариддин Беркинов
Нидерландия: 1.Мануэл Куйк, 4.Тевфик Сеяр, 7.Жордани Мартинус, 8.Абдусамад Ат-Тоҳирий, 10.Исмоил Уаддух
Захира: 12.Мика Спигт, 2.Жорди Кретье, 3.Стейе Кее, 5.Аюб Бухорий, 6.Карим Моссауи, 9.Саид Бузамбу, 11.Лахсен Буюузан, 13.Ишак Белҳаж, 14.Муҳаммад Чик.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.