Грин карта натижалари 2022 йил 8 майда Тошкент вақти билан соат 21:00 да эълон қилинади. Ғалаба ёки мағлубият ҳақида маълумотларни олти ой давомида билиб олиш мумкин. Аммо, ғалабадан сўнг дарҳол DS-260 шакли тўлдириб, кейинги босқичлар бошланмаса, виза олиш эҳтимоли пасайиб кетади. Бунга сабаб 100 минг ғолибдан фақатгина 50 минг киши виза олиш имконига эга бўлади.
Грин Карта натижаларини фақатгина расмий сайт орқали билиб олиш мумкин.
Сайтни очгач аввал Check Status, сўнг Continue тугмасини босинг.
Энди ушбу формани тўлдириш керак бўлади. «Confirmation Number» қаторига анкета тўлдирилган вақтда берилган кодни ёзинг. «Last/Family Name» бўлимида фамиялиянгизни ёзинг. Агар анкета тўлдираётганда фамилиянгизни кўрсатиб кетмаган бўлсангиз «No Last/Family Name»ни танланг. «Year of Birth» графада туғилган йилингизни қўшинг. Кейинги босқичда «Authentication» қаторига расмда кўрсатилган ҳарф ёки сонларни киритиш керак бўлади. Энди «Submit» тугмасини босиш қолди.
Рўйхатдан ўтиш рақами нима?
Confirmation Number – Грин Карта ва аризангизни боғлаб турувчи 16 рақамдан иборат муҳим код ҳисобланади. У АҚШ Давлат департаментининг расмий веб-сайтида муваффақиятли ариза тўлдиргандан сўнг автоматик равишда чиқиб туради. Фақатгина ушбу код орқали сиз натижаларни текширишингиз мумкин. Агар сиз рўйхатдан ўтиш кодини йўқотиб қўйган бўлсангиз, уни тиклаш имкони йўқ.
Агар сиз ғолиб бўлган бўлсангиз, қуйидаги маълумот пайдо бўлади ва сайтнинг пастги қисмида DS-260 шаклини тўлдириш учун ҳавола мавжуд.
Агар бу сафар омад кулиб боқмаган бўлса, «Based on the information provided, the Entry HAS NOT BEEN SELECTED for further processing for the Electronic Diversity Visa program at this time.» ёзувли ойна очилади.
Бироқ ғолиблар ўз вақтида ҳужжатларни топширишмаса, яна бир маротаба ғолиблар аниқланади. ушбу натижаларни эса ёз ойларида билиб олиш мумкин.