19 спорт турида 90 нафар спортчи билан – Париж-2024 Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини кимлар ҳимоя қилади?

Улашиш:

Бугун, 26 июл оқшомида Парижда ҳар тўрт йилликнинг энг йирик спорт фестивали – Олимпиада-2024 баҳсларининг очилиш маросими бўлиб ўтади. 206та мамлакатдан келган 10 500 нафар спортчи иштирок этадиган мусобақалар 11 августгача давом этади. Очилиш маросими илк бор стадионда эмас, Сена дарёсида ўтказилади. Ўз тарихидаги энг кўп спортчилар билан қатнашаётган Ўзбекистон делегацияси таркибида 4 нафар Олимпиада чемпиони ўрин олган.

Очилиш маросими илк бор стадион эмас, дарёда ўтказилади

Бу йилги Олимпиаданинг тантанали очилиш маросими мусобақанинг 128 йиллик тарихида илк бор стадионда эмас, балки унинг ташқарисида, аниқроғи Париж марказидан оқиб ўтувчи Сена дарёсида ўтказилади. Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланадиган йирик тадбир жаҳоннинг деярли барча мамлакатларида трансляция қилиниши кутилмоқда. Боксчимиз Абдумалик Халоков ва қиличбоз Зайнаб Дайибекова Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари бўлади. Ҳукумат томонидан турнир ғолибларига Токиодаги каби олтин медал учун – 200 минг АҚШ доллари, кумуш учун 100 минг, бронза соҳибига эса 50 минг ваъда қилинган. Спортчилар турнирда 7Saber бренди остидаги формада қатнашади.

Бу сафарги турнир билан ҳисоблаганда Франция пойтахти ёзги Олимпия ўйинларига учинчи бор мезбонлик қилган Лондондан кейинги иккинчи шаҳарга айланади.

Яна бир эътиборли жиҳати, 26 июлдан 11 августгача давом этадиган Париж-2024 – гендер тенглик асосида ўтказилаётган биринчи Олимпиада бўлади. Сабаби 10 500 нафар спортчининг тенг ярми аёллардан иборат. Қизиғи, Париж Олимпиадаси совриндорларига аталган медалларни тайёрлашда Эйфел минорасининг қурилишидан ортган темир бўлаклари ишлатилган.

Спортчилар сони бўйича рекорд – Ўзбекистон илк бор 90 нафар спортчи билан қатнашади

Париж-2024 – Ўзбекистон делегацияси мустақил давлат сифатида иштирок этадиган саккизинчи ёзги Олимпия ўйинларига айланади. Ўзбекистон делегацияси лицензиялар бўйича ўз рекордини янгилаб, илк бор 19 спорт турида, 90 нафар спортчи билан 75 та йўлланмага сазовор бўлди. Бунгача рекорд 1996 йилги Олимпиадага тегишли бўлиб, ўшанда Атлантадаги мусобақаларда ўзбекистонлик 71 нафар спортчи қатнашган эди.

Франциядаги турнирларда Ўзбекистон делегацияси таркибида 4 нафар Олимпиада чемпионлари иштирок этади ва Улуғбек Рашитов, Акбар Жўраев, Баҳодир Жалолов ҳамда Ҳасанбой Дўсматов икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони номи учун баҳс олиб боришади.

Илк марта...

Париждаги турнирда илк бор жамоавий спорт турида лицензия қўлга киритилган. Франция майдонларида футбол бўйича Ўзбекистон олимпия жамоаси ҳам медаллар учун кураш олиб боради.

Ўзбекистон делегацияси илк бор камондан отиш, сувга сакраш ва аёллар кураши йўналишларида Олимпиада йўлланмасига сазовор бўлди.

- Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси илк бор Олимпия ўйинларига 13 та йўлланма қўлга киритди.

- Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси биринчи маротаба Олимпия ўйинларида 4 нафар спортчи билан қатнашади.

- Таэквондо ВТ бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси биринчи бор Олимпия ўйинларида 5 та йўлланмага сазовор бўлди.

- Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон эркаклар жамоаси Олимпия ўйинларида илк маротаба 3 нафар спортчи билан қатнашади.

- Велоспорт бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси илк бор Олимпия ўйинларига 4 та йўлланмани қўлга киритган.

Энг ёш ва фахрий спортчилар

Ўзбекистон делегациясининг энг ёш иштирокчиси бадиий гимнастикачи Амалия Мамедова бўлиб, у 2008 йилнинг 29 август куни туғилган.

Ўзбекистон делегациясидаги энг ёши катта иштирокчи эса велоспортчи Олга Забелинская саналиб, у 1980 йилнинг 10 май куни дунёга келган.

Бу йилги олимпиячиларимизнинг 74 фоизини эркаклар, 36 фоизини хотин-қизлар ташкил этган.

Улар Олимпиада-2024да Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладилар:

Бокс:

Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг)

Абдумалик Халоков (-57 кг)

Руслан Абдуллаев (-63,5 кг)

Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-71 кг)

Тўрабек Хабибуллаев (-80 кг)

Лазизбек Мулложонов (-92 кг)

Баҳодир Жалолов (+92 кг)

Сабина Бобоқулова (-50 кг)

Нигина Ўктамова (-54 кг)

Ситора Турдибекова (-57 кг)

Навбаҳор Ҳамидова (-66 кг)

Дзюдо:

Достон Рўзиев (-60 кг)

Сардор Нуриллаев (-66 кг)

Муроджон Йўлдошев (-73 кг)

Шарофиддин Болтабоев (-81 кг)

Давлат Бобонов (-90 кг)

Музаффарбек Тўрабоев (-100 кг)

Алишер Юсупов (+100 кг)

Ҳалимажон Қурбонова (-48 кг)

Диёра Келдиёрова (-52 кг)

Шукуржон Аминова (-57 кг)

Гулноза Матниязова (-70 кг)

Ирисхон Қурбонбоева (-78 кг)

Енгил атлетика:

Шоҳрух Давлатов (марафон)

Анвар Анваров (узунликка сакраш)

Екатерина Воронина (кўпкураш)

Сафина Садуллаева (баландликка сакраш)

Шарифа Давронова (уч хатлаб сакраш)

Оғир атлетика:

Акбар Жўраев (-102 кг)

Ригина Адашбоева (-81 кг)

Турсуной Жабборова (+81 кг)

Таэквондо:

Улуғбек Рашитов (-68 кг)

Светлана Осипова (+67 кг)

Жасурбек Жайсунов (-80 кг)

Озода Собиржонова (-67 кг)

Никита Рафалович (+80 кг)

Эркин кураш:

Жавраил Шапиев (-86 кг)

Ғуломжон Абдуллаев (-57 кг)

Разамбек Жамалов (-74 кг)

Аёллар кураши:

Актенге Кеунимжаева (-50 кг)

Юнон-рум кураши:

Исломжон Баҳромов (-60 кг)

Арам Варданьян (-77 кг)

Рустам Ассакалов (-97 кг)

Велоспорт:

Шоссе:

Ольга Забелинская (вақт, гуруҳ)

Янина Кускова (гуруҳ)

Дмитрий Бочаров (гуруҳ)

Бадиий гимнастика:

Тахмина Икромова (яккалик йўналишда)

Жамоавий

Замонавий бешкураш:

Алисе Фахрутдинова

Камондан отиш:

Зиёдахон Абдусатторова

Амирхон Содиқов

Микст

Сувга сакраш:

Игор Мялин (10 метр)

Қиличбозлик:

Зайнаб Дайибекова (сабля)

Эшкак эшиш:

Екатерина Шубина (байдаркада эшкак эшиш, 500 метр)

Нилуфар Зокирова (каноэда эшкак эшиш, 200 метр)

Шаҳриёр Маҳкамов (байдаркада эшкак эшиш, 1000 метр)

Қўшимча квоталар:

К1 500 метр: Нилуфар Зокирова

С1 200 метр: Екатерина Шубина

С2 500 метр: Н.Зокирова / Е.Шубина

К2 500 метр: Н.Зокирова / Е.Шубина

С1 1000 метр: Шахриёр Маҳкамов

Академик эшкак эшиш:

Анна Пракатен (яккалик)

Шаҳзод Нурматов/Собир Сафаралиев (жуфтлик)

Спорт гимнастикаси:

Расулжон Абдураҳимов

Ҳабибулло Эргашев (иккита дастурда)

Абдулла Азимов (иккита дастурда)

Футбол:

Ўзбекистон олимпия жамоаси

Сузиш:

Илья Сибирцев (эркин сузиш, 800 метр ва яна бир қўшимча дастур)

Анастасия Зелинская (эркин сузиш, 400 метр).



2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.