Бугун Токио-2020 Олимпиадасининг очилиш маросими ўтказилади

Улашиш:

Бугун Токио-2020 Олимпиадасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Бугун, 23 июль куни Тошкент вақти билан соат 16:00да Токио-2020 Олимпиадасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Тадбир Токио Миллий стадионида ўтказилади. Очилиш маросимига томошабинлар киритилмайди. Фақатгина 950 нафардан иборат бўлган дипломатлар, ҳомийлар ва Олимпия қўмитаси аъзолари стадионда бўлишади. 15 нафар давлат ва халқаро ташкилот раҳбарлари ҳам айнан стадиондан ушбу воқеани жонли кузатиб боришади.

Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланадиган очилиш маросими Ўзбекистонда "Спорт ТВ" орқали жонли эфирда намойиш этилади. 

Расмий парад пайти спортчи ва делегациялар аъзолари коронавирусдан ҳимояланиш чораларини кўришади. Барча иштирокчилар ҳимоя ниқобларида бўлишлари ва ижтимоий масофани сақлашлари шарт. 

Ижтимоий масофа стадионгача 2 метр, стадионнинг ичида 1 метрни ташкил этади. Тана ҳарорати 37,5 дан юқори бўлганлар стадионга киритилмайди. Иштирокчи давлатлар паради алфавит бўйича бўлмайди. Парад Греция делегацияси бошлаб беради, мезбон Япония якунлайди.   

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпиадасида Ўзбекистон делегацияси байроқдорлари Оксана Чусовитина ва Бобоусмон Батуров бўлишади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.