Комил Алламжонов президент бўлишга мақсад қилганми?

Улашиш:

                                                            Фото: Видеолавҳадан скриншот

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов BBC ўзбек хизматига интервью берди. Суҳбат давомида журналист: «Комил Алламжоновни президент бўлишга мақсад қилиш ёки орзу қилишда айблай оламизми?» дея савол берди.

«Йўқ, менда сиёсий амбициялар йўқ... Ҳар битта китоб ёзаётган одам, ҳар битта янги-янги лойиҳаларни қилаган одам, албатта президент бўлишни орзу қилиб амалга оширмайди бу ишларни. Ҳамманинг ўз мақсадлари бор. Менинг ҳозирги бош мақсадим, ёшларни илмга жалб қилиш. Бугун жамиятимиз ривожланиши, оёққа туриши учун иккита нарса керак: ёшларимиз ё билимли бўлиши керак, ё ҳунарли бўлиши керак.

Ҳар битта китоб ёзган одам, ҳар битта «Заковат»га ўхшаган йирик лойиҳаларни қилаётган одам сиёсий амбициялар билан яшайверадиган бўлса, биласизми... ҳамманинг дунёқараши, мақсади ҳар хил. Менда бундай амбициялар йўқ», — дея жавоб қайтарди Алламжонов.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.