«TikTok»нинг мақсади нима?

Улашиш:

Дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқлар — Facebook (Meta) ва TikTok кўп қиёсланади. Facebook жуда тез бўй чўзаётган рақобатчисидан нималарнидир ўрганишга уринаётгани сир эмас, TikTok эса...

TikTok топ-менежери икки компания фарқини CNBC билан суҳбатда тушунтирди: «Facebook — ижтимоий тармоқ. Улар ҳамма алгоритмларини ижтимоий негизга қуришган. Уларнинг салоҳияти шунда. Бизда бошқача — кўнгилочар платформа… Фарқ катта».

Компания вакили TikTok кўнгилочар илова сифатида айни пайтда тенгсиз эканини айтиб, унинг фойдаланувчилари ўзига хос маданий тажрибага эга бўлаётганини қўшимча қилди.

«Facebook ҳар ҳолда бизнинг изимиздан келмаса керак, акс ҳолда ўзининг асл моҳияти — ижтимоий функциясини йўқотиб қўяди. Бунга тайёрга ҳам ўхшамайди», — деди у.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.