TikTok пулли обуна трансляцияларини йўлга қўяди. Янги дастурнинг номи — TikTok LIVE.
TikTok LIVE обуначилари эксклюзив чат, фарқли ёрлиқлар ва махсус стикерлардан фойдаланишлари мумкин. Лойиҳа 26 май куни бета-режимида ишга туширилади.
TikTok LIVE хизматига обуна нархи ойига $5 дан $25 гача бўлиши кутилмоқда.
Янги хизматдан 18 ёшдан катталар фойдаланишлари мумкин. Пулли обуна функциясини ёқиш имкониятидан фақат обуначилари сони камида 1 минг нафар бўлган блогерлар фойдалана олишади.
Аввалроқ TikTok сервиси контент эгалари билан рекламадан тушган пулларни баҳам кўришини маълум қилганди.