Покистонда TikTok блокланди

Улашиш:

Синд вилояти юқори суди ахлоқсиз контентлар ва ислом динига ҳурматсизлик мавжудлиги боис TikTok иловасини тақиқлади.
The News газетасининг ёзишича, бу охирги икки йил давомидаги учинчи тақиқ бўлиб, у 8 июлгача амал қилади. Шу куни Покистон телекоммуникациялар бошқармаси ва ТikTоk жавобгар сифатида Синд вилояти судида қатнашади.

Покистонлик юристлар гуруҳи TikTok сабабли жиноятчилик ва гиёҳвандлик моддалари истеъмоли ошиб бораётгани сабабли иловани тақиқлашни сўраб, мамлакат олий судига мурожаат қилган.

Покистонда TikTok ўтган йил октябрида тақиқланган, аммо компания аккаунтларни маҳаллий қонунларга мувофиқ ҳолда модерация қилишга ваъда берганидан сўнг тақиқ бекор қилинганди.

Қисқа видеороликлар яратиш ва томоша қилиш учун мўлжалланган TikTok сервиси Хитойнинг ByteDance компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Покистонда WhatsApp ва Facebook’дан кейин энг кўп юклаб олинган илова ҳисобланади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.