/* Kulrang matnlarni biroz to'qroq qilish (kontrastni oshirish) */ .ss_none a, .topmenu ul li a { color: #e0e0e0 !important; /* Och kulrangdan oqroq rangga */ } .about-widget p { color: #ffffff !important; /* Footer matnini to'liq oq qilish */ } .copytext { color: #cccccc !important; } /* Tugmalar fokus bo'lganda aniq ko'rinishi uchun */ a:focus, button:focus { outline: 2px solid #ffff00 !important; outline-offset: 2px; } Ўзбекистонда креветка етиштириш лойиҳаси: Малайзия технологиялари жалб этилмоқда » Sangzor.uz — O‘zbekiston yangiliklari va tahliliy maqolalar

Ўзбекистонда креветка етиштириш лойиҳаси: Малайзия технологиялари жалб этилмоқда

Улашиш:

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги Малайзия компаниялари билан ҳамкорликда учта минтақада креветка хўжаликларини ташкил этишга келишиб олди. Лойиҳа Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида амалга оширилади.

Малайзиянинг Market Boy компанияси билан ҳамкорликдаги ташаббус илғор технологиялар асосида амалга оширилиб, асосан экспорт бозорига йўналтирилган. Креветкалар халқаро "Ҳалол" стандарти бўйича сертификатланади, бу эса уларни маҳаллий ва хорижий бозорларда сотиш имкониятларини оширади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги баёнотига кўра, мазкур лойиҳа нафақат янги иш ўринлари яратиш, балки инновацион технологияларни жорий этиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Таъкидлаш жоизки, бу Ўзбекистондаги креветка етиштиришга қаратилган илк лойиҳа эмас. Илгари Хитой ва Жанубий Корея компаниялари ҳам шундай ташаббуслар билан чиқишган, бироқ ҳозирча бу лойиҳалар амалий натижага эришмаган.

Малайзия билан бошланган ҳамкорлик Ўзбекистонда аквамаданият ривожига туртки беради, деб умид қилиняпти.