Тошкентдаги "Бунёдкор" стадиони автотураргоҳи ҳудудида 200 миллион долларлик бизнес-марказ қурилади

Улашиш:

Тошкентдаги "Бунёдкор" стадиони автотураргоҳи ҳудудида 200 миллион долларлик бизнес-марказ қурилади.

Мазкур лойиҳани амалга оширишни Тошкент ҳокимлиги таклиф қилган. Янги иншоот 2023-2025 йиллар давомида Кичик ҳалқа йўли ва Бунёдкор проспекти, Чилонзор туманидаги Чилонзор ва Чўпонота кўчалари ўртасида жойлашган “Бунёдкор” стадиони автотураргоҳи ҳудудидаги 5,5 гектар ер участкасида қурилади.

Бизнес марказига меҳмонхона, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, кўп қаватли уйлар ва кўп қаватли автотураргоҳ киради.

Вазирлар Маҳкамаси Тошкент ҳокимлиги билан биргаликда 2023 йил охиригача лойиҳа ташаббускорларига ер участкалари ажратилишини таъминлаши керак.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.