Ўзбекистон қутқарувчилари Туркияда 11 кишининг ҳаётини сақлаб қолди, 33 кишининг жасадини олиб чиқди

Улашиш:

Туркияда қидирув-қутқарув операцияси бошланганидан буён Ўзбекистон қутқарувчилари вайроналар остидан 11 кишининг ҳаётини сақлаб қолди, 33 кишининг жасадини аниқлади.

Қидирув-қутқарув операцияси бошланганидан буён Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган ҳудудларида вайроналар остидан 11 нафар жароҳатланган ва 33 нафар ҳалок бўлганларни олиб чиқди. Бу ҳақда 8 февраль куни кечқурун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

7 февраль куни Ўзбекистондан иккита самолёт табиий офат оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун инсонпарварлик ёрдами ва 100 нафар қутқарувчи гуруҳини энг оғир жабр кўрган Адана ва Газиантеп шаҳарларига етказди.

Ўзбекистон қутқарувчилари Хатай вилоятининг этник ўзбеклар истиқомат қилаётган Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини бошлади.

6 февраль куни Туркия жануби-шарқида 7 магнитудали иккита зилзила содир бўлди. Айни дамда 8500 дан ортиқ қурбонлар маълум.

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған чоршанба куни табиий офат ҳудудига ташриф буюрди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.