Туркияда зилзила пайтида йўқолган 2 ўзбекистонлик топилди

Улашиш:

Туркиянинг Ҳатай вилоятида зилзила пайтида йўқолган 2 ўзбекистонлик топилди. Бу ҳақда бош консуллик ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ФВВ вакиллари Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини бошлади. Бу ҳудудда асосан 10 мингдан ортиқ этник ўзбеклар истиқомат қилади.

7 февраль 17:00 ҳолатига кўра 1 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган, 15 нафари қидирилаётган эди, булардан 2 нафари билан алоқа ўрнатилиб, 13 нафарини қидирув ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, 17 нафар ватандошларимизни (булардан 13 таси спортчилар) зилзила содир бўлган ҳудуддан Истанбулга келишларига ёрдам кўрсатилди. Қидирув ва ёрдам ишлари давом этмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.