ССВ янги статистикани очиқлади, ўлимлар камайди

Улашиш:

2021 йил 30 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 174408 (+513) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

20 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
14 нафари Андижон вилоятида,
12 нафари Бухоро вилоятида,
10 нафари Жиззах вилоятида,
7 нафари Қашқадарё вилоятида,
4 нафари Навоий вилоятида,
13 нафари Наманган вилоятида,
37 нафари Самарқанд вилоятида,
15 нафари Сирдарё вилоятида,
8 нафари Сурхондарё вилоятида,
31 нафари Фарғона вилоятида,
15 нафари Хоразм вилоятида,
104 нафари Тошкент вилоятида,
223 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1242 нафарни ташкил қилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.