Коронавирус: ССВ илк бор 800 дан ортиқ янги бемор ва 8 ўлим ҳақида хабар берди

Улашиш:

2021 йил 27 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 126627 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 843 кишида коронавирус аниқланган. Бу Ўзбекистонда пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 80 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 21 нафари Андижон вилоятида,
  • 21 нафари Бухоро вилоятида,
  • 89 нафари Жиззах вилоятида,
  • 24 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 18 нафари Навоий вилоятида,
  • 31 нафари Наманган вилоятида,
  • 85 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 27 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 95 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 75 нафари Фарғона вилоятида,
  • 56 нафари Хоразм вилоятида,
  • 98 нафари Тошкент вилоятида,
  • 123 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 556 нафар кишида пневмония аниқланди.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 75 нафар,
  • Бухоро вилоятида 19 нафар,
  • Жиззах вилоятида 95 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
  • Навоий вилоятида 20 нафар,
  • Наманган вилоятида 20 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 158 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 31 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 96 нафар,
  • Фарғона вилоятида 56 нафар,
  • Хоразм вилоятида 40 нафар,
  • Тошкент вилоятида 68 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 121145 (+825) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 853 нафарни ташкил қилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.