Жиззахда ННТ юристлари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширмоқда

Улашиш:

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) молиявий кўмаги ёрдамида “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ томонидан “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан рўйхатдан ўтган Ш.Рашидов туманида истиқомат қилаётган аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолари ҳамкор ташлкилотлар ўртасида ҳал этиб келинмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида, 2023 йил июнь ойидан 2024 йил март ойига қадар Ш.Рашидов туманининг маҳалла фуқаролар йиғинларида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида учрашувлар ўтказилди. Учрашувлар давомида 850 нафардан ортиқ фуқароларнинг ҳуқуқий онги оширилди.

Бундан ташқари, аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида, жами 400 дан ортиқ фуқароларга уларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий ёрдамлар берилди.

Келгусида Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси доирасида янада фаоллигини ошириб, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан рўйхатдан ўтган фуқароларга кўмаклашишда ва уларга ҳуқуқий ёрдам беришда ўзининг кенг кўламли ишларини давом эттириб боради.

Жиззах вилояти “Istiqlol Avlodi” ИИҲҚҚМ ишонч телефони – (72) 222-94-01

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.