Евро-2024: навбатдаги сенсация Грузияга тегишли

Улашиш:

Европа чемпионати F гуруҳи 3-турида Чехия - Туркия, Грузия - Португалия жамоалари майдонга тушди.

Чехия ҳар қанча уринмасин, туркларга қарши деярли ҳеч нима қила олмади. Улар биринчи бўлимдаёқ 10 киши бўлиб қолишди. Аммо турклар барибир ютиб кетишди.

Грузия эса ҳақиқий сенсация эгасига айланди. Улар Португалиянинг иккинчи таркибини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа гуруҳда 4 очко билан кейинги босқичга йўл олди.

Ҳатто Микаутадзе учинчи голини киритиб, айни пайтда тўпурарлар баҳсида пешқадамга айланиб олди.

Евро-2024, F гуруҳи, 3-тур

Чехия - Туркия 1:2
Голлар: Сочек 66 - Чалхагўғли 51, Тосун 90+4

Грузия - Португалия 2:0
Голлар: Кварацхелиа 2, Микаутадзе 57 пен.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.