Lotte жамғармаси Ўзбекистонга талабаларга стипендиялар учун 70 минг доллардан кўпроқ маблағ ажратади

Улашиш:

Lotte махсус стипендия жамғармаси вакиллари Тошкентдаги Сежонг университетига ташриф буюришган. Ташриф доирасида талабалар учун стипендиялар тўлашга 100 миллион вон (73,2 минг доллар) ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ҳозирги вақтда университетда 600 талаба таҳсил олмоқда, улардан 250 нафари этник корейслардир.

Бундан ташқари, Lotte жамғармаси, Жанубий Корея маданият институти ва Тошкент халқаро Кимё университети вакиллари ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолашган.

Кореянинг Lotte компанияси 1983 йилда стипендия жамғармасини ташкил этган. Ташкилот йилига икки марта халқаро талабалар учун стипендиялар тақдим этади ва дарсликларни сотиб олишга ёрдам беради. Шунингдек, Жамғарма кутубхоналарни тиклаш ва таъмирлашда, чекка ҳудудларда бошланғич мактабларни қуришда кўмаклашади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.