Поезд тагига ётиб олгани билан танилган 37 ёшли андижонлик TikTok’чи бу сафар “Мотамсаро она” ҳайкалига ҳурматсизлик қилди

Улашиш:

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда юриб кетаётган поезд тагига ётиб олиб, ноодатий чиқиш қилган TikTok'чининг видеоси тарқалган эди. Ушбу шахс тезкорлик билан аниқланиб, 1984 йилда Андижон шаҳрида туғилган фуқаро бўлиб чиққан. 

Айни пайтда ушбу шахснинг навбатдаги видеоси ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. 37 ёшли, 3 нафар фарзанднинг отаси бўлган TikTok’чи бу сафар интернет юлдузига айланиш учун Андижондаги “Мотамсаро она” ҳайкалига ҳурматсизлик қилди.
“Онахоннинг қучоғида ётибман. Кимлигини билмайман, сен танийсанми? Мен ҳам танимайман”, -деган у видеода.

Бу сафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик)  билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Зафарбек Кимсанов яна барчадан қилган иши учун узр сўради ва қайта бундай иш қилмасликка ваъда берди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.