Instagram контент учун пуллик обуна синовини ишга туширди

Улашиш:

Instagram ижодкорларга эксклюзив контентдан монетизация қилиш имконини берувчи пуллик обуна функциясини ишга туширди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ раҳбари Адам Моссери маълум қилди — дея хабар бермоқда ʼHuman.uzʼ нашри.

Баъзи блогерлар энди баъзи турдаги нашрларни - жонли эфир ва ҳикояларни пуллик қилишлари мумкин. Обуна аъзолари учун улар бинафша рангли махсус белги билан белгиланади. Абонентларнинг ўзлари ҳам шундай нишонга эга бўлишади - у профил номининг ёнида кўрсатилади.

Муаллифлар ўзларининг эксклюзив контентига кириш нархини мустақил равишда танлашлари мумкин. Ойига $0,99 дан $99,99 гача бўлган саккиз хил нарх даражасини танлаш мумкин.

Синовлар келгуси ойларда бўлиб ўтади. Ҳозирча бу имконият фақат АҚШда мавжуд – айни дамда атиги 10 нафар америкалик Instagram блогерлари янги функциядан фойдаланишлари мумкин. Аммо, ижтимоий тармоқ раҳбарининг сўзларига кўра, тез орада тест гуруҳига яна кўплаб ижодкорлар қўшилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.